Тезкор хабар! Ўзбекистонлик сузувчида допинг аниқланди

Ўзбекистонлик сузувчи Бибигул Менлибаевада допинг аниқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Ҳалқаро сузиш федерациясининг расмий баёнотига кўра, ўзбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан 2019 йил 25 сентябр куни Хиндистонда ўтказилган Осиё Чемпионати давомида олинган допинг-синама ижобий натижа бериб, унда 5-метилгексан-2-амин тақиқланган модда аниқланган. Ҳозирда спортчи бу ҳолат бўйича якуний хулоса чиқарилгунига қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилиши маълум қилинди", - дейилади агентлик хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!