Тезкор хабар. “Сўғдиёна” - “Турон” учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдинов ҳакамликдан четлатилди

 14-март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида юзага келган ҳолатлар футбол жамоатчилигининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Бугун ЎФA Ҳакамлик қўмитаси томонидан мазкур баҳсни бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилиб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мутахассислар “Сўғдиёна” - “Турон” учрашуви видео-лавҳасини қайта кўриб, вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиқди. Таҳлил натижасида, бош ҳакам Виктор Серазитдинов учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланди.

Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада “Турон” футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади, дея баҳолаб, пенальти белгилаган вазият хато эканлиги Қўмита вакиллари томонидан қайд этилди.

ЎФA Ҳакамлик қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли, Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз, деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Шунингдек, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолат бўйича тегишли маълумотлар, мазкур футбол учрашуви қайдномаси ва инспектор ҳисоботи, видеоматериалларни ўрганиб чиқиш ишлари бошланди. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда коʼриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
15/03/2021 22:55
Ушбу Турон жамоаси пролигадан Нефчини ортда қолдириб қандай кайфият билан суперлгага чиқди ю, энди ҳакамлар дастидан дод деса бизга ўйнашга имкон бермайди ҳар дақиқада ҳуштак ҳуштак. Менимча ҳакамлар жамоаларга курашиш имконини берсин. Ҳа деб ҳуштак чалиш уйинни бузди. Футбол бу спорт. Спорт эса кураш ку
&
Турсун Ғани
15/03/2021 22:46
Турон мураббийининг ўрнида Бақоев бўлганда ҳам менимча шундай гапирган бўларди. Аҳир камдир қачондир гапириши керак ку. Футболчилари кием алмаштириш ҳонасида йиғласа адолатсизликдан. Мураббий қандай кайфиятда гапирсин матбуот анжуманида. Ушбу йош мураббийга имконият бериш керак. Адолат юзасиддан.
&
Турсун Ғани
15/03/2021 22:40
Виктор тоғо энди яхшилаб ўйлаб оласиз бўш вақтиз кўп бўлади. Бизга доимо адолатли қарорлар керак. Карупсия порахурликни йўққ қилиш илдизи билан қуритиш керак. Токи бу иллат жамиятимизни ва футболимизни ўлдирмасин. Турон мураббийини ҳам тўғри тушиниш керак.
&
Нормамат
15/03/2021 20:19
Яйпанликлар талаб килинглар хакамни яхши савияли ёш шахсни факат пойтахтдан булмасин. Биз Каршиликлар хакикий тоза футбол тарафдоримиз ким кучли шу ютсин. Лекин уйин бекор булиши шарт.
&
Нормамат
15/03/2021 20:09
Натижани хам уйинни хам бекор килиш керак. Уйинни кайта утказиш керак, Бакоев уйинни кайта утказиш тугрисида УФАга ариза берсин. Бакоев узи футболчи булган буни яхши тушунади. Менимча Сугдиёнага бундай галаба керак эмас. Фифа кунларида нейтрал майдонда утказилсин (Каршида ёки Сурхонларёда ) Тартиб интизом кумитасидан илтимос киламиз Исмоиловга интервюси учун огохлантирсин факат жазо кулламасин (бу алам эмоция, буни тугри тушуниш керак ) Мен Насаф мухлисиман. Хакамларни жазога тортиш керак УФАдан адолатли карор кутамиз
Нарзуллаев Бафо
15/03/2021 18:49
Бу холага чукуррок ёндашиш ,керак манимча, фараз килинг,агар Турон хеч булмаганда гол уриб,дуранг килганда хам,И Исмоилов эмоция килиб, бунча гапни айтмасди..ва хаммаси уз холича коларди..Келишилган уйинлар,Тотализатор уйинлари, хакамларни сотиб олиш, бу холатлар бизнинг хамма лигамизда бор..буни хамма биларди..Энди шу бахонада илдизига болта уриш вакти келди..барибир бутун дунёга шарманда булдик..
&
ОЗИМИЗ
15/03/2021 18:13
Бу хакамни ишини пракатурага бериш керак бир оз у ёкдан буйока чопкиласа кегин бирор йилга кеса турмада отирса бошка хакамларга орнак болади акахонлари барибир аро кирмаслигини билгандан кегин колганларга дарс болади бунакада узбекистон юртимизга футболимизга ишонсизлик болади кегин жахон чипонати туш болиб коловради Абрамовни хам сал огохлантириш керак яна бунёткорда оралашиб юришни керак эмаслигини билади Пахтакор ва Насаф учрашувини кормай яна бунёткорда оралашиб юришида бу сафар хам жахон чипонатига чиколмайди фудбол камандамиз бу аник Абрамовни давлатимиз бош жамосига бефарк юриши шундан далолат беради
Nafas Ochilov
15/03/2021 18:06
Неча кунга
TV TV
15/03/2021 17:00
Натижани хам бекор килиш керак. Хакамни камаш керак. Ким тепасида турган булса ушаларни хам топиш керак. Менимча буни тепасида УФА ни рахбарлари туради.
Дилшод Даврлнов
15/03/2021 16:43
Ueini bekor qilishni talab qilish kerak bulardan Hakamga kim qancha nima uchun pora bergan Iplosni toping Fudbolda haqiqat bulsa Hakamni jazolab Tepadagi boshi sasigan baliqlar qolib ketieapdi Shularning ildizini quritish kerak D.H.H mati aralashsin bularni Asil basharasini ochsin
Туйчиев Мухаммаджон
15/03/2021 16:08
бу хакамни "ростгуйлик детекторига уткизиб, яхшилаб сурок килиш керак, токи кимдан курсатма ёки пора олганини айтмагунча!!!
Baxil Alihuja
16/03/2021 12:06
Бундай хатолар куп марта булган, лекин пенальтини тепувчилар буни нохаклигини билса, атайлаб нотугри тепишган, ёки хакамга айтиб, воз кечишган! Афсуски, бизда ва айникса футболчиларимизни орасида мардлари деярли ЙУК! Шунинг футболда халкаро майдонда юткизиб, шарманда булиб юраверишади. Мард инсонларда гурур ва маъсулият булади, шунинг учун улар уяладиган холатга тушишмайди!