Тезкор хабар! Суперлигада дастлабки истеъфо юз берди

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” учун ҳар бир ўйин муҳим ва финалга тенг. Аммо кутилмаганда жамоа 1-турда ўз майдонида “Сўғдиёна”га имкониятни бой берди (0:1). Шу боис, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, шу кунгача клубда маслаҳатчи – мураббий сифатида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Виктор Романович Жалилов “Навбаҳор”га бош мураббий этиб тайинланди. Аммо, клуб Нўъмон Ҳасановнинг истеъфоси ёки қайси лавозимда қолганини эълон қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Жалилов “Навбаҳор”да 1995-2000, 2003-2004, 2010 йилларда фаолият юритган ва жамоа билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган. “Навбаҳор” тарихидаги ягона чемпионлик унвонига ҳам 1996 йили Виктор Романович даврида эришилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
13/03/2021 10:43
Таркибни номон тузганди серблардан кутилиш керак узимизни ёш футблчиларни купрок уйнатиш керак
Рашид Хожаханов
13/03/2021 06:27
Жуда яхши булибди Нумон Хасановни умуман йукотиш керак. Уйинчиларга гапи утадиган каттик кул тренер булиши керак
Erkin Ishmukhamedov
13/03/2021 06:08
Кечада отлар ўзгартирилмайди...
Дилшод Даврлнов
13/03/2021 01:31
Барсийлона кйтипдида Мйссини излаб кйтган хоенахое