Тезкор янгилик: Флорентино Перес Мессини
Ads
 
 
Испания футболи бўйича таниқли мутахассис Грэм Хантер "Реал" президенти Флорентино Перес ашаддий рақиб - "Барселона" етакчиси Лионель Мессини ўз жамоасига олиб ўтиш учун сўнгги уринишни амалга оширишга тайёрланаётган экан.
 
Яқинда "Реал"нинг трансферларига қўйилган тақиқ муддати қисқартирилди ва мадридликлар фақатгина яқинлашиб келаётган қишки трансферлар вақтидагина янги футболчилар билан шартнома туза олмайди. Бироқ, тақиқ муддатининг қисқартирилиши Флорентино Пересга юлдуз футболчилардан бирини таркибга қўшиш имконини яратди. "Реал" раҳбари айни пайтда Лионель Месси трансфери бўйича бош қотираётган экан.
 
- Ҳозир ҳамма Лионель Месси "Барселона" билан янги битимга эришади деган фикрда, - деди Грэм Хантер. - Бироқ яқин ойлар ичида шартнома имзоланмаса, "Реал"да Мессини қўлга киритиш имкони пайдо бўлади. Флорентино Перес айнан ана шу вазиятни кутмоқда.
 
Куни кеча Лионель Месси ўзининг футболчи дўстларидан бирига агар "Барселона" унинг талабини қондирмаса, Каталониядан кетиши ҳақида айтгани ошкор бўлган эди.