The-afc.com: “Пахтакор” ниманинг эвазига биринчи ўйинни бой берди?

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида “Пахтакор” “Шаржа”га 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганидан хабардорсиз. Бугун вакилларимиз ушбу жамоага қарши иккинчи давра учрашувини ўтказади. ОФК расмий сайти биринчи ўйиннинг тўлиқ таҳлилини эълон қилди. 

Қуйида биз ушбу материални тўлиқлигича таржима шаклида эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.

Каионинг супер ҳаракатлари “Шаржа”га гуруҳ етакчилигини тақдим этди

Жуда қийин ўйинда техник ва тактик томондан кучли футбол намойиш этиб, ғалабага эришган “Шаржа”нинг ҳаракатлари эътиборимизни тортди. Шу сабабдан,  “The-afc.com” сайти ушбу ўйинни атрофлича таҳлил қилишга қарор қилди:

Тўп назоратисиз ғалаба

Атиги 30 фоиз тўп назорати билан ва рақибидан деярли икки баробар кам зарба (9-17) бериб, “Шаржа” минимум имкониятлардан ғалабасини илиб кетди. Улар берган 5 та аниқ зарбанинг 4 таси голга айланганини инобатга олсак, Бирлашган Араб Амирлиги жамоаси ниманинг эвазига ғалаба қозонгани тушунарли бўлади. Классик 4-4-2 тактикаси ва тезкор қарши ҳужумлар Ўзбекистон чемпионининг мағлуб этилишида асосий роль ўйнади. 

Мудофаанинг марказий зонасида рақиб ҳужумларига яхши блок қўя олган “Шаржа” ўзи тўп билан муомала қилган жуда қисқа вақт мобайнида анча унумли ҳаракатларни амалга оширди. Марказга тинимсиз тўпларни узатган “Пахтакор” ўзи қанотларда ҳимояланишни унутди ва “Шаржа” бундан унумли фойдаланиб кетди. “Шерлар”нинг 18 маротаба жарима майдонига узатган тўпларининг атиги 5 таси аниқ етиб борган. 

jg6sdojlgebzggof4vrg

“Пахтакор”нинг тўп назорати ўта алдамчи ҳолат бўлди. Энг муҳим паллаларда у осонликча бой берилди. Айниқса, ўзбек клубига қарши ўйинда шаржаликларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров етакчи ўринни эгаллади. Майдон марказидаги ишончли ўйини билан анча машҳур бўлган Шукуровнинг шу куни узатган 38 та пасидан 35 таси кўзланган манзилга етиб борган. Бу каби ишончли марказий ярим ҳимоячи ўйин тақдирига таъсир кўрсатиши табиий. Тезкор қарши ҳужумларни бошлашда Отабек Каио билан энг кўп узатма алмашган футболчи бўлди. Турнинг энг чиройли голига узатма оширишида ҳам айнан ўзбек ярим ҳимоячиси жамоадошини олдинга бошловчи “калит” узатмани амалга оширганди. 

Ушбу ўйин қаҳрамонлари ҳақида сўз борар экан, бразилиялик Луан Перейрани ҳам эътироф этишимиз даркор. Ҳужумларнинг асосий қисми айнан у ҳаракат қилган ўнг қанотдан ташкил этди. Рақибдан тўпни олиб қўйиш масаласида ҳам ўнг қанот вакили жуда “тоза” ўйнади. 62-дақиқадаги супер зарба эса унинг ўйини ҳақидаги роликларни безашга қодир даражада чиқди. 

“Пахтакор”да иккинчи ўрин имконияти ҳали бор

Мағлубиятга учраган “Пахтакор” барчасидан маҳрум бўлди, деб айта олмаймиз. Сабаби, гуруҳдаги бошқар рақобатчиларда ҳам очколар масаласида қувонарли ҳолат кузатилмаяпти. “Эйр Форс” ва “Трактор” клублари ҳали 2-давранинг барча учрашувларида ўзбеклардан ҳайиққан ҳолда кураш олиб боришга мажбур. Сабаби, “Пахтакор”нинг ўйини яхши шаклланган ва тактик томонлама кўп нарсани ўзгартиришга ҳожат йўқ. 

Тошкентликларни гуруҳда курашга қайтариши мумкин бўлган футболчи бу- Драган Черан. Сербиялик футболчи “Шаржа”га қарши ўйинда ҳам гол уриб, турнирда киритган тўплари сонини 2 тага етказиб олди. 

photo_2021-04-21_03-29-58

“Пахтакор”нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятини инобатга олмаганда, Черан жуда яхши ўйин ўтказди. У оширган тўпларнинг 92 фоизи ўз манзилига етиб борди. Елкама-елка курашларнинг 71 фоизида Драганнинг қўли баланд келди. 

Шу билан бирга “Пахтакор” ҳам 88 фоиз пасларининг аниқлигини намойиш этаётганига эътиборимизни қаратсак, Черан жамоаси билан яхши натижаларга эришиши мумкинлигини кўрамиз. 

Каионинг қарор қабул қилиш маҳорати

Ўз қарши ҳужумларини самарали давом эттириш учун “Шаржа”га бирор бир ҳал қилувчи футболчи керак эди. Бу футболчи “Пахтакор”нинг “танк” ҳимоячиларини бир ҳаракат билан доғда қолдириши ва ҳужумларни тезкорлик билан кескинлаштириши талаб этиларди. Сешанба кунги баҳсда юқоридаги барча ҳислатларни Каиода кўра олдик. 

Ўнг қанотдаги фаол ўйини билан узоқ вақтдан буён бизга таниш бўлган футболчи ўша кечада ўзи учун ҳам, шериклари учун ҳам жуда кўплаб вазиятлар яратди. 82 фоиз паслардаги аниқлик кўрсаткичини қайд этган бразилиялик легионер гол ва пасдан ташқари ҳам беназир ҳаракатлари билан эътиборимизни тортди. У майдоннинг турли бурчакларида ҳаракат қилиб, “Шаржа” ўйинининг плеймэйкери вазифасини ажойиб тарзда адо этди. 

m00rsozby1tmgouwvc0c

Иккинчи гол киритилган вазиятдаги унинг раққосларча финти ўйинда бутунлай бурилиш ясаб берди. Кетма-кет ҳужумлардан сўнг, аранг гол урган “Пахтакор” бу голдан кейин буткул сочилиб кетди. Каио эса Салем Салеҳга тўп узатиб, турнинг энг чиройли голининг асосчисига айланди. 

Аслида, унинг ҳаракатлари натижа ҳам бермаслиги мумкин эди. Аммо Санжар Қувватов шу куни жуда оддий вазиятларда рақибларга совға тақдим этди. Бундай ўйиндан сўнг, жавоб беллашувида уни ўзбеклар постида кўришимиз амри маҳол. Аммо унгача бўлган вазиятда ҳам ҳимоячиларнинг хатоларга йўл қўйгани бироз айбини ювиши мумкин. 

“The-afc.com” сайтидан Абдулвосид Валихонов таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
23/04/2021 22:15
ОФК сайти йозмабдида, Мураббий Юбан, Варотари ТЕШИК бўлганидан кийен 5 та ҳужумдан 4та гол еди деб. Химоячилари ПОХХУЙЕС ҲУЖУМЧИЛАРИ ДАЛБАЙОБ БЎЛГАЧ 4:1 ГА ЕНГИЛАДИДА ДЕБ ҚИСҚАЧА ҚИЛИБ ЙОЗСА БЎЛАРДИКУ ОФК САЙТИ, ОВОРА БЎЛИБ ШУНЧА ТАҲЛИЛ ҚИЛИБДИ ЎЙИННИ ОФКА САЙТИ.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
23/04/2021 18:31
Pahtakor utkan yil ham tezkor uyinga tayor emasdi. shu yil ham shunday klub. chunki Nasaf yoshlari Pahtakorni qanday ahvolga soluvdi. Pahtakor Hamrabekov Masharipov. urni katta yuqotish. urnini hali yopkani yuq usha kuni bulmasa ismoilov soburhujaev. ikkalasi hujimchini ketidan keldi. nimaga tuhtap qoldi bilmayman. bulmasa. himoyachimiz uning tezlegini astalashterdi Anzur. Taynch nuqtasidaki uyinchila harakatdan tuhtamaganiga Anzurdan tupni olib utishi bilan. Sardor Abror ikkalasi. tup olsa bulardi. chunki tupni shunchaki oldinga tashlap. tezlik evaziga. yugurdi. ikki yonboshidan kelib yotkan. Abror Sardor tuhtamaslegi kerak edi.