The Times: "Реал" Азар учун "Челси"га 110 млн евро тўлайди, трансфер яқин вақтлар ичида эълон қилинади

  • 02 Jun 18:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар яқин вақтлар ичида "Реал" Мадрид аъзосига айланади. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 28 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери масаласида “аристократлар” билан келишувга эришган. Унга кўра мадридликлар Азар учун 110 миллион евро тўлашади. Ушбу маблағ келажакда бериладиган бонуслар ҳисобига яна 15 млн еврога ошиши мумкин.

Маълумот учун, Азар “Челси” шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 352та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 110та гол ҳамда 92та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!