Тиаго Силва Америка кубогида иштирок этмаслиги мумкин
ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силванинг тиззаси операция қилинди. Бу ҳақда француз нашрлари хабар тарқатмоқда.
Энди 35 ёшли бразилиялик футболчи мавсумнинг қолган қисмида парижликларга ёрдам бера олмайди. Бундан ташқари у 14 июнда бошланадиган Америка кубогини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумот учун, Силва жорий мавсум ПСЖ сафида 39та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар