Тиаго Силва фаолиятини қаерда якунламоқчи эканлигини айтди
Ads

ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силва фаолиятининг охиригача парижликлар сафида ўйнамоқчи.

“Менинг клуб билан амалдаги шартномам тугашига яна 2 йил бор. Мен фаолиятимни айнан ПСЖда якунламоқчиман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, 34 ёшли Силва ПСЖ сафига 2012 йил “Милан”дан 42 млн евро эвазига келиб қўшилган.