Тиаго Силва ПСЖдан кетади, агар...
ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силванинг агенти Пауло Тониетто мижозининг бошқа жамоага ўтиши мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра агар парижликлар Силвага янги шартнома таклиф қилишмаса, бразилиялик футболчи жамоадан кетади.
“Ҳозир биз ПСЖ билан янги шартнома бўйича музокаралар ўтказмаяпмиз. Тиагода эса боша жамоалардан таклифлар мавжуд. Агар парижликлар янги келишув таклиф қилишмаса, биз бошқа вариантларни кўриб чиқишимизга тўғри келади”, - дейди агент.
Маълумот учун, 35 ёшли Тиаго Силва ПСЖ сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 26 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар