Тиаго Силванинг "Челси"даги тақдири нима бўлади?

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти бразилиялик ҳимоячи Тиаго Силва билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томмонлар айни дамда бу борада музокараларни бошлаб юборган. 36 ёшли Силванинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади. “Челси” раҳбарияти унга 2022 йилгача тузилган янги келишув таклиф қилмоқда.

Тиаго Силва жорий мавсум "Челси"да 27 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Силва фаолияти давомида “Челси”дан олдин “Порту”, “Милан” ва ПСЖ клубларида тўп сурган. 2008 йилдан буён Бразилия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!