Тиагу Силвадан ажойиб кўрсаткич
Бразилия миллий терма жамоаси ва ПСЖ клубининг собиқ футболчиси, айни дамда ўз юртида "Флуминенсе" сафида тўп тепиб келаётган Тиагу Силва маҳаллий чемпионат доирасида ўз клуби билан ажойиб натижалар қайд этиб келмоқда.
Яъни 40 ёшли тажрибали ва фахрий футболчи бу мавсум олдидан клубга келиб қўшилганидан эди. Шундан буён жамоа ҳали мағлубиятга учрамади. Бу орада ўтказилган 6 беллашувнинг 5 тасида зафар қучилган бўлса, яна бир баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Энг асосийси эса, давроза дахлсизлиги сақлаб қолинди.
Силва келгунига қадар эса, "Флуминенсе" 17 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 бор ютуқни қўлга киритган эди.
Тажрибали футболчи гарчи анча қариб қолганига қарамай, ҳали-ҳамон анча яхши спорт формасида эканлигини барчага кўрсатиб қўйа олди.
Фикрлар