Тибо Куртуа: Жаҳон чемпионатидан сўнг келажагим борасида бир қарорга келаман
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ЖЧ-2018 баҳслари якунлангач ўз келажаги борасида бир тўхтамга келишини айтди.

“Ҳозир келажагим ҳақида ўйламаяпман. Бу бизнинг авлод ва мамлакатимиз учун жуда муҳим жаҳон чемпионати. Шу боис бор эътиборимизни ушбу мусобақага қаратишимиз шарт.

Жаҳон чемпионати якунлангач, тахминан 8-9 кунлардан сўнг ўз қароримни эълон қиламан”, - дейди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 10 июль куни мундилнинг ярим финалида Францияга қарши баҳс юритади.