ТиДжей Диллашоу: "Мен ҳали-ҳануз энг яхшисиман!

  • 8 август, 2023, 18:23
  • 0
  • MMA

Биринчи енгил вазнда собиқ UFC чемпиони америкалик ТиДжей Диллашоу (17-5) яна октагонга қайтишига шаъма қилди:
"Фаолиятимни якунлашни истамайман. Бу жуда ҳам оғир қарор бўлади. Ўзи умуман олиб қараганда охирги пайтларда менга осон бўлмаяпти. Ҳамма охирги содир бўлган воқеалар, балким, менинг шунчаки бу спортни тарк этишимга мажбур қилар?! Аммо, осонликча қўл силтаб кетиш мен учун эмас.
Учрашган ҳамма шифокорларим менга ўзим хоҳлаганим каби аввалги спорт формасига қайта ошилишга ишонмасликларини айтишди. Жуда катта массштабдаги операцияни бошдан ўтказдим. Ҳозир эса қайсидир донордан менга елка соҳаси тўқималарини кўчириб ўтказиш керак. Биламан, ҳозир ҳас дивизионнинг энг яхшисиман. Мен бу тарзда кета олмайман. Елкам яхши бўлиши билан яна октагонга қайтаман!"
Эслатиб ўтамиз, Диллашоу сўнгги жангини ўтган йили октябрь ойида - 61 кг вазн тоифаси чемпиони Алджамейн Стерлингга қарши ўтказиб, иккинчи раундда ноаут эвазига мағлуб бўлган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, унда елкаси билан боғлиқ жиддий муаммо жангдан олдин ҳам бўлган экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!