Тим Цзюнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

  • 29 январь, 2021, 19:21
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида WBО Global чемпионлик камари соҳиби австралиялик Тим Цзю (17-0, 13 КО) навбатдаги жангини 31 март куни Австралияда собиқ жаҳон чемпиони Денис Хоганга (28-3-1, 7 КО) қарши ўтказади.

Тим Цзю бокс юлдузларидан бири ҳисобланган Костя Цзюнинг ўғли бўлиб, ҳозирда WBО йўналишида мажбурий даъвогар бўлиб турибди.

Денис Хоган эса бир неча марта иккинчи даражали камарларга эга чиққан. Охирги жангларида Жермел Чарло ва Хайме Мунгуаиларга имкониятни бой берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!