Тимо Вернер: "АПЛ - энг қизиқарли чемпионат"
Германия терма жамоаси ва "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер қайси чемпионат у учун энг қизиқарли эканлиги ҳақида айтиб ўтди.
"Айни вақтда клубдан кетиш ниятим йўқ.
АПЛ - мен учун энг қизиқарли лига. Англия футболи ўзига хос. Аммо кўплаб немис футболчилари Испанияда ҳам муваффақият қозонишди", - дея айтиб ўтди Вернер.
Daily Mail нашрига кўра, футболчи фаолиятини айнан Англия Премьер лигасида давом эттириш ниятида. 23 ёшли футболчи учун инглиз клубларидан "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.
Форварднинг "Лейпциг" билан амалдаги шартномаси 2023-йил ёзигача амал қилади.
Фикрлар