Тимур Кападзе: "Ким қайси ўринда бўлиши йил охирида билинади"
“Навбаҳор” клуби илк турда марказий ўйин мақомидаги “Динамо”га қарши сафардаги баҳсда муҳим ғалабани қўлга киритди ва шу тариқа мавсумни уч очко билан бошлади. Ўйиндан кейин наманганликлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
- Кўп ўйладик, вариантлар ҳам бор эди. Энг яхши йўли наманганлик мухлисларни хурсанд қилиш. Улар футболни яхши кўришади. Наманган футболи учун ҳаракат қиламиз. Саволлар кўп. Аммо умумий олганда, ҳар бир футболчи майдонда яхши ҳаракат қилди. Албатта, хатолар бўлди, бунга рақиб жамоа ҳам хато қилдиришга уринди. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Энг асосийси, ғалаба қозондик. Ўйинни кўрдинглар, қийин эди. Ўзига яраша қийинчиликлар бор, шунга қарамасдан яхши тайёргарлик кўрдик. Футболчилар майдонда борини бердилар. Захирамиз бор, ҳар доим ротация қилиб, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз, бир-бирига муносиб футболчиларга эга. Биласизлар, ҳар доим юқори мақсадлар учун курашамиз. Олдимизга қўйилган асосий вазифа учун ҳаракат қиламиз.
- Водийнинг учаласи жамоаси ҳам биринчи турда ғалаба қозонди ва учаласини бу йил чемпионлик учун курашишини мухлислар гапиришяпти. Бу футболчиларга қўшимча мотивация берса керак...
- Кўряпсизлар, футбол йилдан-йилга кучаймоқда. Жамоалар ҳам ривожланмоқда, вазифалар ҳам ўзига яраша кучаймоқда. Нафақат водий клубларини, балки барча жамоани ўз мақсади бор. Бошқа кучли клублар ҳам бор. Осон ўйинлар бўлмайди. Ким қайси ўринда бўлиши йил охирида билинади. Йўл узоқ, бу биринчи тур. Мавсум энди бошланди. Олдимизда беллашувлар кўп. Ким охиригача “стабил” борса, ўша клуб юқори поғонада бўлади.
Битта ўйинда ҳаммани майдонга тушириш имконияти йўқ. Ҳаммадан фойдаланамиз, захирамизда яхши ўйинчилар бор. Ҳар бирига имконият бўлади, ўйинларимиз кўп.
Фикрлар