Тимур Кападзе: "Ютқазган ўйинларимиз ҳам бизга ютуқ бўлди"

Cоcа-Cоlа Суперлига 24-туридан ўрин олган «Олимпик» – «Металлург» (2:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе жамоасининг камчиликлари борлиги, мавсум «Олимпик» учун катта тажриба бўлгани ва Муҳаммадали Ғиёсов ҳақида фикр билдирди.

«Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаса, ҳаммаси яхши. Шу дақиқаларгача биз ўйинни тўлиқ назорат қилган эдик. Муҳими ғалаба. Камчиликлар бор ва улар устида ишлаймиз», - дейди мураббий.

«Вазиятлардан фойдалана олмаслик бугун кузатилган ҳолат эмас. Мавсум давомида шу ҳолат кузатилиб келиняпти. Маҳорат, тажриба каби муҳим жиҳатлар бор. Булар устида ишлаб келаяпмиз. Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам ўрни бор»

«Жамоамнинг Суперлигадаги мавсумидан кўнглим тўляпти. Кучлилар орасида ўйнаяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга фойдали бўляпти. Тажриба ўсди. Кўп дуранг ўйнадик. Ютқазган ўйинларимиз ҳам бизга ютуқ бўлди. Ўша дуранг ўйнаган ўйинларда ҳам биз кўпроқ ғалабага ҳақлироқ эдик. Менга натижадан кўра, шу йигитларнинг қанчалик ўсганлиги муҳим»

«Муҳаммадали Ғиёсов бугун яхши ўйнади. Пенальти ишлади. Гол урди. Иккинчи голда қатнашди. Хурсандман. Шундай давом этса, асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлайди».

ПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!