Титенинг истеъфога чиқарилиши ҳақида тарқалган хабарлар ёлғон бўлиб чиқди
Ads

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Америка кубоги финалида қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар ўз лавозимида қолади.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ бир қатор ОАВда 58 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, мамлакат футбол федерацияси ушбу маълумотларни инкор этди. Ташкилотнинг берган расмий хабарида Тите шартномаси якунига қадар, яъни 2022 йилга қадар терма жамоада ишлашда давом этиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ўзи мезбонлик қилаётган Америка кубогида Аргентинани енгиб, финалга чиқди. Улар энди 7 июль куни Перуга қарши ҳал қилувчи беллашувда майдонга тушишади.