Тоби Алдервейрельд:
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрельд жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиргани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Тоттенхэм”да яна бир йил қолишимдан хурсандман. Бу менинг шартномамда белгилаб қўйилган эди ва “шпорлар” бундан фойдаланиб, менга ишонч билдиришганидан хурсандман.

Мухлислар ҳар доим “Тоттенхэм” учун 100% кучимни бериб ҳаракат қилишимни билишади. Мен ҳар доим майдонга чиққанимда шундай ҳаракат қиламан. Жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Алдервейрельднинг "Тоттенхэм" билан аввалги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.