"Тобол" ярим финалда. Сергеев захирадан ўйинга қўшилди
Қозоғистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Тобол" - "Қизилжар" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 61-дақиқада Роман Асранкулов томонидан киритилди. Легионеримиз Игорь Сергеев ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 64-дақиқада майдонга тушди.
Маълумот учун, Сергеев кубок баҳсларида 3 та гол билан 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар