Токио-2020. Бекзод Абдураҳмонов бронза йўлида кимга қарши кураш олиб боради?

Токио Олимпиадасининг эркин кураш бўйича баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов чорак финал босқичидан ўрин олган жанги россиялик Заур Сидаковга имкониятни бой берди. 

Вакилимизни чорак финалда мағлубиятга учратган россиялик атлет финал остонасида қозоғистонлик Данияр Кайсанов устидан 11:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Бу билан ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Яъни, вакилимиз кетма-кет икки беллашувда ғалаба қозонган тақдирда, Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги медални ёздириб қўйиши мумкин. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Гвинея-Биссау вакили Мидана Aугисто билан курашади. Ушбу беллашув эртанги дастурдан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!