Токио-2020. Футбол бўйича илк финалчи маълум

CHERY AUTO

Эркаклар ўртасида футбол бўйича Олимпиаданинг ярим финал босқичидан ўрин олган илк ўйин бўлиб ўтди. Бразилия терма жамоаси Мексикага қарши майдонга тушиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Tecno

Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Дани Алвес, Габриэл Мартинелли, Бруно Гимарайнс ва Рейнер 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллади. Мексикаликлар сафида эса фақатгина Карлос Родригес гол урди. Шу тариқа, Бразилия 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Иккинчи финалчи номи Япония ва Испания термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!