"Токио-2020" лицензияларининг 60 фоиздан ошиғи тақсимлаб бўлинди

Карантин чекловлари юмшатилиб, Токиодаги Олимпия ўйинлари бошланишига олти ой қолганида спортчилар яна саҳнага чиқдилар. Ўтган бир неча ҳафта ичида спортнинг 25 та тури бўйича халқаро мусобақалар ташкил этилди, 10 та халқаро федерация эса Олимпия саралаш мусобақаларини янгидан бошлашди.

Бунинг натижасида:

– Олимпия ўйинларида спортчиларга мўлжалланган ўринларнинг 61% тақсимлаб бўлинди;

– яна 25% 29 июнгача давом этадиган саралаш мусобақаларда ўз эгаларини топади;

– қолган 14% спортчилар спортнинг ҳар тури бўйича тегишли малака тизимига мувофиқ рейтинг орқали саралаб олинади.

Токиодаги Олимпия ўйинларини ўтказиш 2021 йилга кўчирилгандан кейин саралаш принциплари қайта кўриб чиқилган ва ўтган йили Халқаро олимпия қўмитасининг махсус гуруҳи томонидан маъқуллаган эди.

Ҳозиргача велошоссе, велотрек, от спорти, хоккей ва волейбол бўйича квалификация жараёни ниҳоясига етган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!