"Токио-2020": МДҲда иккинчи, Марказий Осиёда биринчи бўлдик!

Бундан бироз аввал, "Токио-2020" ёзги Олимпия ўйинларидаги ўзбекистонлик сўнгги спортчи – Баҳодир Жалолов финалда америкалик боксчини таслим қилган ҳолда терма жамоамиз ҳисобига 3-олтин медални ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан Олимпиадани якунлади."

"Токио-2020" ёзги Олимпия ўйинларининг якунланишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирда умумжамоа ҳисобида 31-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу натижани МДҲ мамлакатлари орасида оладиган бўлсак, Ўзбекистон Россия Олимпия қўмитаси делегациясидан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатлари орасида эса ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Ўзбекистондан сўнг 2-ўрин қўшни Қирғизистон делегациясига насиб этди. 16 нафар спортчи билан Олимпиадага борган Қирғизистон якунда 2 та кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлди. Кейинги ўринларни Туркманистон (батта кумуш) ва Қозоғистон (8 та бронза) эгаллади. Тожикистон эса мусобақани медалсиз якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
08/08/2021 18:10
Agar boks bo'yicha tarkibimiza xaqoniy tanlanganida biza yanayam yuqoriroqdan joy olar edik borib borib futbolga o'xshab ko'ngil qopketmasedi boksdan
&
Турсун Ғани
08/08/2021 13:03
Ўзбегим жамоаси МДҲ да 2- ва марказий осиёда 1-ўринда. Шукурки ўз позетциясини сақлаб қолди ватаним жамоаси. Рио2016 да ҳам шундай натижаларимиз яҳши бўлганди. Сайтда бир ярим қўшни қозоқлар адашиб кириб туришарда кўринмай қолишди. Қирғизистон ва Туркманистон ҳам Қоғозистондан медалларнинг сфати бўйича ўтибди. Қойил қўшниларга ҳам.