Токио-2020. Нигора Турсунқуловада бронза медаль учун имкон бор!

Таэквондо бўйича терма жамоамизнинг навбатдаги вакили Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Унда Нигора Турсунқулова (-67 кг) хитойлик рақибаси билан куч синашди.

Кучли рақибаларидан бири хитойлик Жанг Менгюга қарши баҳс муросасиз курашлар остида кечди. Асосий вақт дуранг билан якунлангач ғолиб қўшимча бўлимда аниқланди. Олтин очко учун кечган баҳсда хитойлик таэквондочи устун келди. Энди Менгю финалга чиққан тақдирда ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Вакилларимиз иштирокни SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
26/07/2021 11:44
Байрок кутариб бироз кучини сарфлаб куйган булса керак! Чусовитинага тегишли шараф юки жуда огир! Ёш, тажрибасизларга байрокдор булиш шарт эмас эди!