"Токио-2020" ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади

CHERY AUTO

Япония Токио-2020 Олимпиада ўйинларини хорижлик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда KIODO агентлиги хабар бермоқда.

Tecno

Бу масала ўтган ҳафтада Япония ҳукумати вакилларининг Халқаро олимпия ва паралимпия қўмиталари вакиллари билан ўтказган онлайн учрашувида кўтарилганди. NHK телеканалининг хабар беришича, 25 март куни Японияда олимпия машъаласи эстафетасининг бошланиш маросими ҳам томошабинларсиз ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 23 июль-8 август кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 24 август-5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!