Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?

Бугун паралимпиячиларимиз кун давомида 1 та медални қўлга киритишди. Бронза медалини пара дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида Шариф Ҳалилов терма жамоамиз ҳисобига қўштириб қўйди.

Ҳозирча делегациямиз 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 13-поғонани эгаллаб турибди.

Медаллар жамғариш бўйича кучли учликда Хитой, Буюк Британия ва АҚШ бормоқда. Россия эса 4-ўринга тушиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, эртага яна 8 нафар пара атлетимиз мусобақаларда иштирок этади.

2_3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
29/08/2021 22:33
Шариф Халилов олдинги олимпиядаларга ҳам совриндор бўлган эди. Омад қолганларига ҳам. Олға ўзбегим. Олға...