"Токио-2020". Қиличбозларимизнинг рақиблари маълум

Бироз аввал Токио-2020 Олимпия ўйинларининг қиличбозлик дастури учун ҳам қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, ушбу спорт турида 3 нафар ҳамюртимиз иштирок этади.

Мусобақанинг илк кунида (24 июль) аёллар ўртасида шпага ва эркаклар ўртасида сабля баҳслари бўлиб ўтади. Қуръа натижалари бўйича Малика Ҳакимова мусобақани хитойлик Йивен Сунга қарши бошлайди. Саблячимиз Шерзод Мамутов эса руминиялик Юлиан Теодосиу билан жанг қилади.

26 июль куни аёллар ўртасидаги сабля дастурида қатнашадиган Зайнаб Дайибекованинг рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!