Токио-2020. Спорчиларимизнинг бугунги чиқишлари якунланди

13:32. Шу билан спортчиларимизнинг бугунги чиқишлари якунланди. 5 вакилимиздан 4таси Олимпиада билан хайрлашди, Баҳодир Жалолов эса кейинги босқичга йўл олди. 

13:26. Фанат Қаҳрамонов ҳакамларнинг қарорига кўра 0:5 ҳисобида қозоғистонлик боксчи Аманқул Абилханга мағлуб бўлиб, Олимпиадани тарк этди.

13:23. Иккинчи раундда Қаҳрамонов нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Ушбу раундда ҳакамлар қозоғистонлик боксчини ғолиб деб билишди.

13:21. Биринчи раундни барча ҳакамлар Фанат Қаҳрамонов фойдасига қайд этди.

13:13. -75 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фанат Қаҳрамонов ва қозоғистонлик Аманқул Абилхан ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида.

9:18. Турсуной Раҳимова туркиялик рақиби Бусе Назга имкониятни бой берди. Ҳакамларнинг тушунарсиз қарори сабабли вакилимиз 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

natiha2round

9:14. Иккинчи раунддан сўнг Турсуной Раҳимов олдинда бормоқда.

9:11. Биринчи раундда вакилимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

9:02. БОКС, АЁЛЛАР: Бироздан сўнг -51 кг вазн тоифасида Турсуной Раҳимова ва туркиялик Бусе Наз ўртасидаги жанг бошланади.

8:24. ДЗЮДО: Муҳаммадкарим Ҳуррамов иккинчи босқичда япониялик дзюдочи Волф Ааронга қарши баҳс олиб борди ва мағлубиятга учраб, Олимпиада билан хайрлашди.

8:09. ҒАЛАБА! Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг кутилганидек ғалаба билан якунланди. Ҳакамлар вакилимизнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.

8:04. Иккинчи раундда Баҳодир Жалоловнинг оғир зарбасидан сўнг ҳисоб очилди. Бу раунд ҳам ҳамюртимиз фойдасига ҳал бўлди.

8:01. Биринчи раундни вакилимиз тўлиқ ўз фойдасига ҳал этди.

1кфгтв

7:54. Жалоловга бу босқичда озарбайжонлик Маҳаммад Абдуллаев рақиблик қилади.

7:52. +91 кг вазнда юртимиз шафарини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалоловнинг жангги бошланиш арафасида.

7:41. Дзюдочимиздан ғалаба! -100 кг вазн тоифасида курашаётган вакилимиз Муҳаммадкарим Хуррамовга дастлабки босқичда ирландиялик Бенжамин Флетчер рақиблик қилди. Беллашувда Хуррамов вазари баҳоси билан баҳс тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди. Кейинги босқчида Муҳаммадкаримга япониялик Aрон Волф рақиблик қилади. 

7:25. Академик эшкак эшувчиларимиз Шахбоз Холмурзаев ва Собир Сафаралиев ўз чиқишини якунлади. С финалда вакилларимиз 6 жамоа ичида тўртинчи бўлиб маррага етиб келди. 

Қуйида Олимпиаданинг 6-кунида курашга киришадиган спортчиларимиз билан танишинг:

7:20 - Академик эшкак эшиш: Шахбоз Холмурзаев/Собир Сафаралиев (С финал)

7:30 - Дзюдо: Муҳаммадкарим Ҳуррамов

8:05 - Бокс: Баҳодир Жалолов

9:05 - Бокс: Турсуной Раҳимова

13:15 - Бокс: Фанат Қаҳрамонов

Ассалому алайкум, муҳтарам спорт ихлосмандлари! Бугун, 29 июнь санасида 5 нафар вакилимиз Ўзбекистон шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sulton Kuldashev
29/07/2021 14:01
Баходир шахобиддин ва элнур колди афсус
Sulton Kuldashev
29/07/2021 10:10
Бунака адолатсизликлардан кейин олимпиадада боксни курмаса хам булади