Токио Олимпиадасида коронавирусга неча бор тест топширилиши маълум қилинди

"Токио-2020" Ташкилий қўмитаси ва Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тайёрланган COVID-хавфсизлик қўлланмаси чиқарилди.

Унда Олимпия ўйинлари иштирокчилари Японияга йўл олишдан камида 72 соат олдин тест топширишлари зарур эканлиги кўрсатилган. Олимпиадада бўлган пайтлари эса, энг камида уч марта тест топширишлари керак бўлади. Шунингдек, Ўйинларда расмий шахслар қайси вазифани бажаришига қараб, Олимпиада давомида мунтазам тест топширишлари ҳам талаб қилиниши мумкин.

Шунингдек, ниқоблардан фойдаланишда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига амал қилишга даъват қилинди. Ўйинлар иштирокчилари Японияда бўлишлари давомида ниқоблари етарли бўлишига ишонч ҳосил қилишлари керак, чунки бунинг учун уларнинг ўзлари масъулдирлар. Ниқоблар энг камида икки қатламли, яхшиси – уч қатламли бўлиши лозим.

Ушбу Қўлланма нашрнинг биринчи таҳрири бўлиб, у мунтазам равишда янгиланиб борилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!