Токио йўлланмасини қўлга киритган қозоғистонлик боксчилар орасида ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиси борлигини биласизми?

  • 27 апрель, 2020, 18:54
  • 0
  • Бокс

  Хабарингиз бор, 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтди. Мазкур лицензион мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин ва 3 та бронза медалга эга чиққан ҳолда, 7 та лицензияни қўлга киритган эди. Якунда,  умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин мамлакатимиз чармқўлқоп усталарига насиб қилганди. Иккинчи ўринни эса, ён қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси эгаллаган.  Ушбу мусобақада қозоғистонликлар сафида Сакен Бибосынов (52 кг) ҳам иштирок этиб, Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган. У чорак финалда хитойлик Ху Жинхуага имкониятни бой бериб қўйиб, ўтиш босқичида филиппинлик Карло Пааламни мағлуб эта олганди. Албатта, биз ушбу натижаларга бекорга тўхталаётганимиз йўқ. бибосинов
Сабаби, Сакен Бибосынов ҳам аслида Ўзбекистонда камол топган бўлиб,  у 1997 йил 3 июлда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Товоқсой қишлоғида таваллуд топади. Дастлаб, Баҳодир Ҳасанов қўл остида бокс сир-асрорларини ўрганган Бибосынов, ўсмирлар тоифасида вилоят  биринчиликларида иштирок этиб келган. Кейинчалик Қозоғистонга оилавий кўчиб кетиб, ўша ерда хақиқий боксчи сифатида камол топади. У 2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ярим финалида ҳиндистонлик Амит Пангалга имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритган эди. Бир сўз билан айтганда, ушбу чармқўлқоп устаси ҳам ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!