Токиода Олимпиада машъаласининг тақдимоти ўтказилди

Бугун Япония пойтахти Токио шаҳрида 2020 йили бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари машъаласининг тақдимоти ўтказилди. Машъала алюминий металидан тайёрларган бўлиб, 1,2 килограмм оғирликка эга, дея хабар бермоқда МОҚ.

1040545185

Машъаланинг тепа қисми Япония рамзларидан бири ҳисобланмиш сакура гулини эслатиб юборади. Олов унинг ҳар бир баргидан чиқади ва охирида яхлитлик ҳосил қилади.

000028_D7E2AEF317448F38432583C3003DEFCF_29290

 

000028_D7E2AEF317448F38432583C3003DEFCF_766113

ўдньзшсғадфьу_1

Машъаланинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унинг таркибидаги алюминий 2011 йил март ойида мамлакат шимолий-ғарбида рўй берган цунами ва зилзила натижасида аҳолига вақтинчалик хизмат қилган бошпаналардан олинган. Шу тариқа машъала дизайнерлари роппа-роса 8 йил аввал рўй берган табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!