Тўлқин Қиличев: Ҳасанбой Дўсматовга дам олиш имконини бердик
"Мусобақадан кутилган натижани олдик. Ушбу турнирда иштирок этишдан асосий мақсадимиз Осиё чемпионатида қатнашадиган, аммо кам жанг амалиётига эга бўлган спортчиларимизни синовдан ўтказиб олишдан иборат эди. Улар олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилмаганди. Аммо, биз ҳар бир мусобақада имкон қадар кўпроқ биринчи ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.
Жанг амалиёти ҳақида гапирадиган бўлсам, боксчиларимиз ўртача иккита жангда қатнашишлари лозим эди. Шунинг учун ҳам Ҳасанбой Дўсматовга иккита жангдан сўнг дам бердик. Қолаверса, Хуршид Абдуллаев ҳам иккита жанг ўтказди. Биз турнир орқали кўзлаган мақсадимизга эришдик. Умумжамоа ҳисобида мезбонлар Озарбайжон терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринни эгалладик.
Энди Осиё чемпионатига йўл оламиз ва у ерда ҳам ўз мақсадимизга эришамиз", - деб Тўлқин Қиличевнинг сўзларини келтириб ўтди Ўзбекистон бокс Федерацияси матбуот хизмати.
Фикрлар