Том Аспинал: "Жон Жонснинг заиф жиҳатини пайқаб қолдим"
Оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспиналл Жон Жонснинг заиф жиҳатини Стипе Миочич билан чемпионлик жангида пайқаганини айтди.
“Жон Жонс - чинакам ММА устаси, у нима қилишини ҳеч қачон билмайсиз. Жонни мағлуб этиш ўткир кўзлар ва тезкор рефлексларни талаб қилади. 42 ёшли Стипе Миочич эса айни пайтда бунга эга эмасди. Жонснинг ўйинида мен кўрган заиф томонларим борми? Албатта, бу тезлик, фақат тезлик. Унинг мен билан баҳсда ғалаба қозониш имконияти йўқ", - дея Аспиналнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".
Эслатиб ўтамиз, "UFC 309" турнирида Жон Жонс ҳамюрти Стипе Миочичга қарши октагонга кўтарилиб, 3-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Фикрлар