Томас Бах Халқаро Олимпия қўмитаси президентлигига қайта сайланди

  • 10 Mar 20:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг 137-Сессияси ўз ишини бошлади. Таъкидлаш жоиз, 12 мартгача давом этадиган ушбу Сессиянинг асосий мақсади ХОҚ президентини сайлаш эди.

Tecno

Аҳамиятлиси, ушбу лавозимга 8 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган Томас Бахнинг ўзи ягона номзод бўлиб турган эди. Тадбир аввалида ХОҚ раҳбари ортда қолган давр оралиғида қилинган ишлар, Токио-2020 ва бошқа Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик режалари ҳақида маъруза қилди. Онлайн ўтган тадбирда ХОҚ раҳбарияти, Ижроия қўмитаси аъзолари ва ташкилотнинг барча вакиллари, Халқаро федерация ва ассоциациялар раҳбарлари, спорт жамоатчилиги кузатиб борди.

Comments

You must be logged in to commet!