Томас Мюллер Германия терма жамоаси тарихига киришда давом этмоқда

“Бавария” ва Германия терма жамоаси футболчиси Томас Мюллер “немис машинаси” тарихини ёзишда давом этмоқда.

Футболчи Миллатлар лигаси 2-тури доирасидаги Англияга қарши ўйинда (1:1) Бундестим сафидаги 114-учрашувини ўтказди. Бу кўрсаткич бўйича у терма жамоа афсонаси Филипп Ламни ортда қолдирди ва рейтингда бешинчи ўринга кўтарилиб олди.

Германия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
1. Лотар Маттеус — 150
2. Мирослав Клозе иккинчи — 137
3. Лукас Подолски учинчи — 130
4. Бастиан Швайнштайгер — 121
5. Томас Мюллер — 114

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси 2-тури доирасидаги Германия — Англия учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди. “Немис машинаси”нинг голига Йонас Хофманн муаллифлик қилган бўлса, инглизлар сафида Харри Кейн ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!