Томас Тухель Кейннинг "Бавария"га ўтаётгани ҳақида нималар деди?

"Бавария" клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг Харри Кейнни сотиб олаётгани ҳақида гапириб ўтди. 

"Сиз Харрининг қаерда ва нима қилаётганини мендан яхши биласиз. Биз бу трансфер устида ишлаяпмиз. Буни яширмайман. 

Бироқ ҳали ҳеч нарса тўла ҳал бўлгани йўқ. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман", - деди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Бавария" Кейн трансфери бўйича "Тоттенхэм" билан келишгани ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ кейин "шпорлар" раҳбари футболчини аеропортда ушлаб туриб, унинг трансфер суммасига ўзгартириш киритишни истаб қолгани айтилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!