Томас Тухель: Неймар бугун аниқ ўйнайди
Ads

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель бугун УЕФА Чемпионлар лигаси илк турида “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Германиялик мутахассиснинг сўзларига кўра жамоанинг бразилиялик юлдузи Неймар ушбу баҳсда аниқ иштирок этади.

“Сизларга шуни аниқ айтишим мумкинки, Неймар бугун ўйнайди. Лекин унинг майдонда қандай вазифани бажаришини аниқ айта олмайман. Акс ҳолда бу жавобим “Ливерпуль” учун ўйин олдидан яхшигина қўлланма бўлиши мумкин. Бу ўйин биз учун огоҳлик қўнғироғи кабидир. Бу учрашув бизнинг қандай кучга эга эканлигимизни кўрсатиб беради. Бугун ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишимиз лозим”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – ПСЖ тўқнашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Минбар

Барча блоглар