Томошабоп жанглар кўрсатувчи ТОП-5 боксчи ким?

  • 12.03.2026 17:10
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Бокс афсонаси Майк Тайсон томошабоп жанглар кўрсатувчи ТОП-5 замонавий чарм қўлқоп усталарини санаб ўтди.

"Менга Шакур Стивенсон, Кишон Дэвис, Наоя Иноуэ ва Жермалл Чарлонинг жангларини кўриш ёқади. Шунингдек, яна бу рўйхатга мексикалик Дэвид Бенавидезни ҳам қўшган бўлардим. Улар жуда ҳам ажойиб ҳамда томошабоп баҳс ўтказади", – деб Тайсоннинг сўзларини келтирди "The Ring" журнали.

Маълумот учун, Тайсоннинг профессионал рекордида 50 та ғалаба (44 таси муддатдан аввал) ва 7 та мағлубият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!