Тони Кроос АПЛ грандидан таклиф олди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Испан нашрларининг хабар беришича 29 ёшли немис футболчисига “Манчестер Сити”дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Аниқроғи, уни шаҳсан “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Ушбу трансфер жорий ёз амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 34та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!