Тони Кроос Беллингемни дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи деб атади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» клуби афсонаси Тони Кроос Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди. Немис собиқ футболчиси англиялик ярим ҳимоячини дунёдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашини айтди. Кроос Беллингемнинг ҳар томонлама футболчи эканини таъкидлади.

«Мен учун Беллингем дунёдаги энг ҳар томонлама ярим ҳимоячилардан бири. У ўзининг энг яхши ҳолатида бўлганида, аллақачон дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячига айланади», — деди Кроос.

Жуд жорий мавсумда «Реал»нинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Шунингдек, англиялик 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия миллий жамоаси сафида ўзини ёрқин намоён этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!