Тони Кроос "Евро-2024"да рекорд ўрнатди
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос кеча Шотландия термасига қарши кечган "Евро—2024" гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида 99 фоиз аниқ узатмаларни амалга оширди.
"Opta" нашри хабарига кўра, 34 ёшли футболчи 102 та пасдан 101 тасини аниқ амалга оширган. Бу Европа чемпионатида 100 дан ортиқ узатмани амалга оширган барча футболчилар орасида 1980 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, "немис машинаси" Шотландия терма жамоасини йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Вирц, Мусиала, Ҳавертц, Фюллькруг ва Жан рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилган бўлса, Антонио Рюдигер ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Фикрлар