Тони Кроос фаолиятини "Реал"да якунламоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини “қироллик клуби”да якунламоқчи.

“Мен 33 ёшга тўлганимда бутсаларимни михга илмоқчиман. Бу ёш пенсияга чиқиш учун энг маъқул ёш ҳисобланади. Менинг шартнома муддатим худди шуни ҳисобга олгандек тузилган.

“Реал” билан шартнома имзолаганим – қилишим мумкин бўлган энг зўр иш. Ҳеч қачон АҚШ, Қатар ёки Хитойда ўйнамайман”, - дейди германиялик футбол юлдузи.

Маълумот учун, 29 ёшли Крооснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!