Тони Кроос: "Манчестер Сити"нинг ўрнида бўлсам, Санени ҳеч қачон қўйиб юбормаган бўлардим
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Манчестер Сити" вингери Лерой Саненинг "Бавария"га ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Саненинг “Бавария”га ўтишига шубҳам бор. Мен “Манчестер Сити”нинг ўрнида бўлганимда уни кетишига йўл қўймасдим ёки мюнхенликлар тўлолмайдиган нарх қўйиб қўйган бўлардим”, - дейди германиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб Сане “Бавария”га ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган бўлсада, бироқ кейинчалик у “Сити”да қолмоқчилигини билдирган. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар