Тони Кроос Саудия Арабистони клубининг таклифини рад этди

Тони Кроос Саудия Арабистонига ўтишни рад этди.

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячисига араб футболи бўйича улкан лойиҳага қўшилиш таклифи тушди, бироқ у буни рад этди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.

Араб клуби шартномаси июнь ой охирида тугайдиган германиялик ярим ҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатиб борди. 33 ёшли футболчи мадридликлар билан шартнома узайтирилганини ҳали элон қилмаганига қарамай, таклифни рад этди.

Кроос 2014 йилдан бери "Реал"да ўйнамоқда.Тони жорий мавсум "қироллик клбуи" сафида Ла Лиганинг 30 учрашувида қатнашиб, иккита гол урди ва 4 маротаба шерикларига самарали узатма амлага оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!