Топ-5 чемпионатларида энг кўп гол урган триолар билан танишинг!
Европада 2022/23 мавсум якунланишига кам вақт қолди. Ла Лига, А Серияда чемпион номлари маълум бўлиб улгурган. АПЛда эса кейинги турда "Манчестер Сити" чемпионликни ҳал қилиши мумкин. Лига 1 да ҳам шу аҳвол. ПСЖ яқин кунларда турнир ғолибига айланиши кутилмоқда. Бундеслигада эса кураш охирги тургача давом этадиган ўхшаяпти. Мавсум охирлаб қолганидан кейин албатта ким кўпроқ гол ургани ҳам қизиқ. Биз сизларга мазкур мавсумда ўз чемпионатларида энг кўп гол урган триоларни тақдим этамиз.
5-ўрин. "Наполи" (Осимхен - Кварацхелия - Эльмас)
"Наполи" учун мавсум Чемпионлар лигасини ҳисобга олмаганда ажойиб тарзда ўтди. Ўзи ЧЛда ҳам чорак финалга қадар етиб келиш осон эмас. Аммо улар бундан ҳам узоқроққа бора оладигандек кўринганди. Клубнинг энг кўп гол урган футболчиси - Осимхен. Нигериялик ҳужумчи А Серияда 23 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ундан кейинги ўринда Кварацхелия жой олди. Вингернинг ҳисобида 12 та, Эльмасникида эса 6 та гол мавжуд. Умумий бу учлик 41 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу неполликларнинг турнирда киритган барча голларининг 58 фоизини ташкил қилади.
4-ўрин. "Тоттенхэм" (Кейн - Сон - Бентанкур)
"Шпорлар" кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида ҳаракатланмайдиган бўлди. Раҳбарият Контени ўз ишидан озод қилиб, унинг ўрнини тўлдира олмади ва якунда 4-ўринга чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Шунга қарамай, жамоа кўп гол ура олди. Жамоа тўпурари - Кейн. 29 ёшли инглиз АПЛда 27 марта рақибларни ранжитди. Сон эса 10 марта бу ишни амалга оширди. 3-ўрин соҳиби Бентанкур бўлиб турибди. У 5 та гол урган. Мазкур трионинг голлари сони 42 тани ташкил қилади. Бу орқали улар "Тоттенхэм"нинг 64 фоиз голларини ургани аниқ бўлмоқда.
3-ўрин. "Арсенал" (Эдегор - Мартинелли - Сака)
"Арсенал" мавсум кашфиётларидан бири бўлди. Клуб Артета қўл остида АПЛда чемпионлик учун "Маннчестер Сити" билан кураш олиб борди. Аммо 36-турда "Брайтон"га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, ўз имкониятларини камайтириб юборди. Аммо клуб мухлисларини хурсанд омиллар ҳам бор. "Канонирлар" 7 йилдан сўнг яна Чемпионлар лигасига қайтмоқда. Энди жамоа "киллер"ларини санаб ўтсак. Лондонликлар сафида Эдегор ва Мартинелли 15 мартадан гол урган бўлса, Сака 13 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ёш учлик "Арсенал"нинг 51 фоиз голини уриб берган.
2-Ўрин. "Манчестер Сити" ( Холанд - Фоден - Гюндоган)
"Манчестер Сити" учун мавсум доимгидек ўтмоқда. Премьер-лигада 1-ўрин, Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб келган. Шу билан биргаликда кубок финалига йўл олган. "Шаҳарликлар"нинг гол машинаси ҳисобланган Холанд АПЛда 36 та голни ўзиники қилди. Ундан кейин эса Фоден (10) ва Гюндоганлар (8) турибди. Ушбу трио турнирда 54 марта дарвозани ишғол қилишга улгурди. Улар жамоасининг 58 фоиз голини урган.
1-ўрин. ПСЖ (Месси - Мбаппе - Неймар)
ПСЖнинг кайфияти жуда зўр ҳам жуда ёмон ҳам эмас. Бир тарафдан Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик,Месси билан бўлаётган воқелар мухлисларни ғазабини қўзғаётган бўлса, бошқа тарафдан парижликлар яна Лига 1 билан овуниши мумкин. Қизиқарли томони, мана шундай ёмон даврида ҳам жамоанинг голеадорлари юқори ўриндан жой олган. Демак, Мбаппе 26 марта, Месси 15 ва Неймар 13 бор дарвозабонларга иш қолдирмади. Бу уч ўғлоннинг голлари сони ҳам "Сити"дагилар билан бир хил. Аммо улар ПСЖнинг 64 фоиз голларини ургани учун 1-ўринда турибди.
Фикрлар
могу посоветовать только один king-ball.ru все! Все остальное полная шляпа! Сам там беру прогнозы уже с 2015 года, ну нет в рутубе больше достойных сайтов НЕТУ ОТВЕЧАЮ!