Топ-5 чемпионатларида қуйи дивизионга тушмаган фақат 4та жамоа қолди
Ads

Хабарингиз бор кеча Германияда чемпионатнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Шу куни “Гамбург” гарчи “Боруссия” Мюнхенгладбахни (2:1) мағлуб этган бўлсада, барибир якунда қуйи дивизионга йўл олди.

Қизиғи шундаки, гамбургликлар ўз тарихларида илк бор Бундеслигани тарк этишди.

Шу тариқа Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўз тарихида ҳеч қачон қуйи дивизионга тушмаган фақатгина 4та жамоа қолди. Булар Бильбаонинг "Атлетик", Миланнинг "Интер", Мадриднинг "Реал" ҳамда Каталониянинг "Барселона" клубларидир.