Топ ҳужумчига МЮга ўтишни тавсия қилишди

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Рауль Хименесга "Ювентус"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтишни тавсия қилди.

"Мутахассис сифатида МЮда Рауль сингари тўп сурадиган соф ҳужумчи кўрмаяпман. Ха, уларда Рэшфорд, Марсьяль ва Гринвуд бор, бироқ Лукаку кетганидан сўнг МЮда ҳамон унинг ўрнини босадиган топ форвард йўқ.

"Ювентус"да эса вазият бошқача, чунки у ерда Роналду бор. У билан тандем ҳосил қилиш учун Хименес Игуаин ва Дибала билан кураш олиб бориши керак", - дейди мураббий.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)