Топурия октагонга қачон қайтишини айтди

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия 26 октабрь куни БАА нинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган "UFC 308" турнирида чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши мумкин.

“Мен жангга тайёрман, фақат UFC нинг қўнғироқ қилишини кутяпман. Улар мен учун сентябрь, октябрь ёки декабрь ойларида жанг ташкил қилиши мумкин. Менга эса ҳозирда озиш учун озгина вақт керак. Нисбатан аниқроқ санага келсак, мен октябр ойида Абу-Дабида жанг қилишни афзал кўраман", - дея Топуриядан иқтибос келтиради Marca.

Маълумот учун, Топурия(15-0)нинг навбатдаги рақиби Макс Холлоуэй(26-7) бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!