"Торпедо-БелАЗ" устози: Яхшибоев каби футболчининг чемпионатимизда пайдо бўлиши яхши ҳолат

Беларусь чемпионати 4-туридан ўрин олган "Торпедо-БелАЗ" - "Энергетик-БГУ" (2:0) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Юрий Пунтус ҳамюртимиз Жасур Яхшибоевнинг ўйини ҳақида гапирди.

- Яхши кайфият. Ғалаба учун йигитларга раҳмат. Қийин ўйин бўлди, аммо ўйлашимча, натижа адолатли. Энди бу учрашув тарихда қолди. Келгуси баҳсларга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Бордачев ва Степанов Яхшибоевга имкон қолдиришмади. Бу сизнинг топшириғингиз эдими?

- Бундай ҳужумчиларнинг чемпионатимизда пайдо бўлиши яхши ҳолат. Унинг бугун гол кирита олмагани, бу бизнинг ҳимоячиларимизнинг хизматларидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!